Велосипед-транспорт ва иқлим ўзгариш муаммосини ҳал қилувчи восита
Транспортни ривожлантириш Институти томонидан тайёрланган янги ҳисобот, велосипедларнинг тараққиёт йўлидан олға силжиши ва велосипедга оид инфраструктуранинг қурилиши иссиқхона газларининг камайиши ва иқлим ўзгариш муаммосини ҳал этишнинг энг яхши усули эканлигини исботлайди.

Тадқиқот натижалари, агар, дунё шаҳарларида велосипед транспорти ва тегишли инфраструктура фаол ривожлантирилса, 2015 йилдан 2050 йилгача умумий маблағларни тежаш 25 триллион АҚШ долларани ташкил этишини кўрсатади. Шу билан бирга. 2050 йилга келиб СО2 чиқиши пассажир транспорти секторидаги велосипедларга етарли эътибор қаратилмаган сценарийга қараганда 11% га камайиши мумкин.

Бунда, “велосипед ривожланишига кучли эътибор” таърифи ҳисоботда бирор ҳаддан ташқаридаги нарсани англатмайди. Муаллифлар 2030 йилга 11% га ва 2050 йилга 23 % саёҳатлар велосипедларда амалга оширилиш сценарийларини кўриб чиқишди. Бунда қисқа масофаларга, бўлган сайёҳатлар эътиборга олинган эди. Бироқ, АҚШда автомобиллардаги барча сайёҳатлар беш милл масофадан ошмаслигини ҳисобга олинган, бундай ёндашув мантиқий жиҳатдан жуда тўғри.

Шунга қарамай, етарли даражадаги ўртамиёна сценарий ҳам велосипед транспортининг ривожланиши катта ижобий ўзгаришларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатди.

Ҳисоботда айтилишича, велотранспорт кўпроқ имкониятлар олиши мумкин бўлган шаҳарларни лойиҳалашда акцентларнинг ўзгариши, бутунлай бошқа урбанизациялашган ҳудудларни шаклланишига имкон беради. Унда йўловчиларни ташиш тизими, пиёдалар, велосипедчилар ва жамоат транспорти учун самимий муносабатда бўлади.

Сценарийга мувофиқ дунёнинг турли ҳил шаҳарларида велосипед ва электровелосипедлардан фойдаланган ҳолда саёҳатларнинг кўпайиши 2030 йилга келиб энергия истеъмолини камайтиради ва йўловчи транспорти секторида чиқиндилар миқдорини 7% га ва 2050 йилга келиб эса 11 % га қисқартиради. Транспортни ҳозирги ривожланиш тенденциясида СО2 чиқиши ҳозирги кундаги 2,3 гигатоннадан 2050 йилга келиб 4,3 гигатоннагача кўпайиши кутилади.

Ҳисобот муаллифлари доимий велосипед транспортини ривожлантириш қийин эмаслигини қайд қилишмоқда. Бунинг учун шаҳарларга қуйидагилар зарур.

    
        
  • велосипед инфраструктурасини фаол ва кенг қўламда ривожлантириш;
  • катта ва ўртача шаҳарларда транзит транспортига боғлаган ҳолда велосипедлар ижараси дастурини кенг жорий қилиш;
  •   
  • велосипедчи ва пиёдаларни қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилиш учун қонунларни кўриб чиқиш ва улага ўзгартиришлар киритиш;
  •   
  • жамоат транспортига, пиёда юрадиган зоналарга, велосипед инфраструктурасига инвестиция киритиш;
  •   
  • шаҳар транспортини ривожлантириш ва ердан фойдаланишни режалаштиришга жавоб берадиган идораларни ўзаро узвий мувофиқлаштириш.
Автомобилларнинг оммавийлигини пасайтиришга қаратилган бир қатор қўшимча чораларни кўришга тўғри келади. Шаҳар ҳокимятлари қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

    
        
  • автомобилчиларни қўллаб қувватлашни тўхтатиш, жумладан бепул автомобилларни тўхташ жойларини бекор қилиш, ёқилғига ва тўхташ жойлари мавжуд бўлишига оид минимал талабларга субсидияларни бекор қилиш;
  •   
  • қулай нарх сиёсатини яратиш ва ахборотга оид кампаниялари ўтказиш орқали велосипедлардан фаол фойдаланишни рағбатлантириш;
  •   
  • автомобил эгалари учун маълум бир ҳудудларда ўтиш учун йўл ҳақи тўлаш ёки ҳар бир босиб ўтилган километрга ҳақ тўлаш, шунингдек ташқи салбий харажат масалаларини ҳал этишга ёрдам берувчи бошқа молиявий механизмларни жорий қилиш;
  •   
  • автомобилчилардан йиғиладиган маблағларни бошқа барқарор ва экологик қулай транспорни қўллаб қувватлашга йўналтириш.
Мегаполислар миллиардлаб долларларини транспорт билан боғлиқ оқибатлар билан курашишга сарфлашади, афсуски транспорт муаммоси сабаблари билан курашишга эмас. Бир тассавур қилинг, шу маблағларнинг озгина қисми велосипед инфраструктурасини ривожлантиришга йўналтирилса.

Транспортни ривожлантириш Институтининг ҳисоботи яна бир карра велосипедлар - бу энг тез, арзон, қулай ва иссиқхона газлари чиқишини камайтириш ва шаҳар йўллари ва кўчаларни автомашиналардан бўшатишнинг энг самарали усули эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Ҳисоботни (инглиз тилидаги) ушбу ерда топишингиз мумкин.

manba

Izohlar (0)


  • Izohlar mavjud emas



Izohlash

Izoh qo'shish uchun avtorizatsiyadan o'tish loziм


Ro’yxatga qaytish